Прокуратура - Безакония

0

Узбекистон Республикаси Тошкент вилояти
Охангарон тумани Озодлик кишлок
Фукаролар йигини Ойбулок кишлогида яшовчи
Тулаганов Холдибек турабековичдан

А Р И З А

Мен хакикатдан хам юкорида курсатилган манзилда яшайман. Менинг углим Тулаганов Азим Хольдибековичниустидан асоссиз равишда, етарли далил-исбот булмасдан туриб, жиноят иши кузгатилган ва жиноят иши судга оширилиб, углимга нисбатан Хукм чикарилган, судланган, жазо белгиланган.
Углимни туккиз ойлик, уч ярим яшар ва олти ешли вояга етмаган фарзандлари бор. Суднинг унга нисбатан коралов хукми чикмасдан туриб, ишдан мажбурий тарзда бушатилган. Натижада оиласини моддий томондан таъминот олиш хукукидан махрум этилган.
ЖИБ Куйичирчик туман судида углимнинг айби исботини топмади. Лекин, судья Маликов углимга нисбатан нохак хукм чикарди.
Тошкент вилояти судининг 25.12.2012 йилдаги апелляция судида, шикоятни куриш жараенида, адвокатнинг изохларини тинглашни хам суд хайъати хохламади, ва суд хукмни уз кучида колдирди.
Бу йил обод махалла оила йилида еш бир оилани кийин моддий ахволга тушиб колишларига сабабчи булишмокда.
Мен интернетга илтимос киламан, шу иш буйича киритилаетган апелляция шикоятимни интернетга езиб чикаришингизни сурайман.

Жиноий ишлар буйича Тошкент вилояти суди
Апелляция судлов хайъатига


Жиноий ишлар буйича Тошкент вилояти Олмалик шахар судининг 2013 йилнинг 10 апрель кунидаги чикарилган хукми юзасидан Тулаганов Азим Хольдибековичнинг

А П Е Л Л Я Ц И Я Ш И К О Я Т И

ЖИБ Тошкент вилояти Олмалик шахар судининг 2013 йилнинг 10 апрель кунидаги хукми билан мени, яъни Тулаганов Азим Хольдибековични УзР ЖКнинг 206-моддаси 1-кисми ва 210-моддаси 2-кисми «а, в» бандлари билан айбли деб топишди.
Ушбу жиноят иши буйича суд менга Уз Р ЖКнинг 206-моддаси 1-кисми билан хар ойлик иш хакидан 20 фоиз давлат даромади хисобига ундириш шарти билан 2 (икки) йил муддатга ахлок тузатиш ишлари жазоси, ва 210-моддаси 2-кисми «а, в» бандлари билан УзР ЖКнинг 57-моддасини куллаб, хар ойлик иш хакидан 20 фоиз давлат даромади хисобига ундириш шарти билан 2 (икки) йил 6 (олти) ой муддатга ахлок тузатиш ишлари белгиланиб, УзР ЖКнинг 59-моддасига асосан тайинланган жазоларни кисман кушиш йули билан хар ойлик иш хакидан 20 фоиз давлат даромади хисобига ундириш шарти билан 3 (уч) йил муддатга ахлок тузатиш ишлари жазоси ва 2 (икки) йил муддатга муайян хукукдан махрум килиш жазоси тайинланди.
Ушбу жиноят иши буйича биринчи марта суд процессии ЖИБ Куйичирчик туман судида булиб утган. ЖИБ Куйичирчик туман судининг 2012 йилнинг 5 ноябрдаги Хукми билан мени УзР ЖКнинг 206-моддаси 1-кисми ва 210-моддаси 2-кисми «а, в» бандлари билан айбли деб топишди ва суд менга Уз Р ЖКнинг 206-моддаси 1-кисми билан 2 (икки) йил озодликдан махрум килиш жазоси, ва 210-моддаси 2-кисми «а, в» бандлари билан 5 (беш) йил озодликдан махрум килиш жазоси, ва УзР ЖКнинг 59-моддасига асосан тайинланган жазоларни кисман кушиш йули билан 6 (олти йил) озодликдан махрум килиш жазоси, УзР ЖКнинг 72-моддасини куллаган холда, 2 (икки) йил синов муддати белгиланди.
Уз навбатида мен ЖИБ Куйичирчик туман судининг 2012 йилнинг 5 ноябридаги Хукмидан норози булиб, Апелляция тартибида шикоят киритган эдим.
Апелляция шикоятим ЖИБ Тошкент вилояти судининг Апелляция инстанциясида куриб чикилди. Мазкур суд хукмни узгартиришсиз колдирди, ва УзР Олий Мажлиси Сенатининг УзР Конститутциясининг кабул килинганлигининг 20 йиллиги муносабати билан 2012 йилнинг 5 декабридаги Амнистия актинии куллади. Белгиланган жазо муддати 1/3 кисмга кискартирилди.
Сунг, назорат тартибида шикоят киритдим, ва мени оклашларини сурадим.
Уз навбатида Тошкент вилояти прокурори вазифасини бажарувчиси томонидан назорат тартибида протест киритилган булиб, биринчи инстанция судининг хукмини жазо масаласида кушимча курсатилмаганлиги учун бекор килишни сураган.
Назорат инстанцияси биринчи инстанция чикарган Хукмни бекор килди, жиноят ишини янгитдан куриш учун ЖИБ Олмалик шахар судига юборди.

ЖИБ Тошкент вилояти Олмалик шахар судининг 2013 йилнинг 10 апрель кунидаги менга нисбатан чикарилган хукмидан куйидагиларга кура норозиман:

1). УзР ИИБ ЖИЭБ 52-сонли ЖИЭБ бошлигининг 2012 йил 24 январдаги 6-сонли буйругига асосан Фаргона вилояти чегара курилишига жалб килинган махкумлар билан биргаликда хизмат сафарига юборилганман.
2012 йилнинг 25 январидан махкумларни тулик кабул килиб олганман. Шу йилнинг октябр ойидан бошлаб, коре гиб, каттик совук бошланди. Махкумларни яшаш шароитлари, айникса январь, февраль ойларида яхши булмаган, шунинг учун хам нормал иссик шароит яратиш максадида утин териб, печкаларни иситишган, узлари овкат тайерлашган.

2).Менга нисбатан куйилаетган айблов тарикасидаги эпизодларда, махкум Юсупжанов М.га 2012 йилнинг 26 январидан 27 январига кадар берилган бу киска муддатли учрашув ва 2012 йилнинг 3, 6, 8-февраль кунларидаги учрашув 52-сонли ЖИЭБ муассаси бошлигига телефон оркали рухсат олинганидан сунг, берилган. 2012 йилнинг январь-февраль ойларида муассаса бошлиги билан телефон оркали сузлашувларим булган. Аммо, бу сузлашувлар хакидаги маълумотларни дастлабки тергов олмаган.

3).2012 йилнинг 8 февраль куни махкум Р.Хамдамовга хам муассаса бошлиги рухсати билан учрашув берилган.

4).Махкум М.Юсупжановдан химоячи тушунтириш хатини олган. Бу тушунтириш хатида М.Юсупжанов кора рангдаги шимни мен берган 30 000 сум пулимга олганлигини езган. Аммо, махкум М.Юсупжановнинг курсатмаси узгариб, шимни гуеки пора тарикасида бергандек булиб колган. ЖИЭБ муассаса бошлигига айнан шу курсатма керак булган, чунки бу учрашувларга у рухсат берганлигини яшириш ва теровни чалгитиш максадида килинган. Махкум М.Юсупжанов булса. Оддий бир махкум, хали жазо уташ муддати тугамаган, унинг такдири шу муассаса бошлигига боглик, унга карши иш кила олмайди. Муассаса бошлиги нимани талаб этса, конунийми еки ноконуний шуни бажаришга мажбур.

5).Махкум Р.Хамдамовнинг булса, мен учун уз ихтиери билан олган 30 000-40 000 сумлик атирни совга сифатида бермокчи эканлигини, аммо опаси Х.Хамдамова 15 000 сумлик аеллар атирини бериб юборганлигини айтган, аммо бу хукмда курсатилмаган, бирок жиноят иши хужжатида бор. Худди махкум Р.Хамдамов хам махкум М.Юсупжанов сингари ЖИЭБ муассаса бошлигининг ноконуний курсатмасини бажаришга мажбур.

6).Бу икки махкумнинг курсатмаларидан шу аникки, улар менга пора беришмаган, бири менинг уз пулимга шимни сотиб олиб келиб берган булса, иккинчиси уз ихтиери билан валентин куни учун атир совга килиш нияти булганлигидадир.

7).Менга нисбатан УзР ЖКнинг 206-моддаси 1-кисми ва 210-моддаси 2-кисми «а», «в»-бандлари билан жиноят иши кузгатилишини нотугри деб биламан. Менинг хатти-характларим жазоларни ижро этиш муассаси тартиби коидасига риоя этилган холда амалга оширилган. Бирок, Уз Р ЖКнинг 206-моддаси 1-кисмида таъриф берилганидек, жиноятни содир этмаганман, мен томонимдан давлат ва жамоат манфаатига жиддий еки куп микдордаги зиен етказилмаган. Ушбу моддага берилган шархларда хам, «куп микдордаги зарар» дейилганда, конунга кура энг кам ойлик иш хакининг уттиз бараваридан юз бараваригача микдордаги зарар тушунилади. «Жиддий зиен» бахоланадиган тушунча булиб, аксарият холларда мулкий-моддий зиенни аниклашда, мансаб ваколатидан четга чикишдаги килмишнинг окибатларини инобатга олиш зарурлиги, бунда етказилган зарарнинг жиддийлигини белгилашда жабрланганлар сони, уларага етказилган ахлокий, жисмоний еки мулкий зиеннинг микдори, ва хакозалар инобатга олиниши керак» деб тушунтириш бермокда. Бундай холатда жиддий зиеннинг на ахлокий томондан, на жисмоний томондан, еки мулкий томондан зарари аникланмаган экан, демак, мансаб ваколатидан четга чиккан деб каралиши мумкин эмас, ва бу холат жиноий жавобгарлик келтириб чикармайди, бунда факат маъмурият менга нисбатан интизомий жавобгарлик масаласини хал этиши керак.

8).Менга нисбатан УзР ЖКнинг 210-моддаси 2-кисми «а», «в»-бандлари билан айб куйилди, дастлабки тергов ишни факат бир томонлама олиб борган, терговчи менга ердам бериши мумкин булган курсатмаларни еритмаган, аксинча бурттириб, мени айблашга харакат килган.

9).Тезкор ходим Мудиллаев Собирнинг суддаги курсатмасида химоячининг «эркаклар атирини каердан ва кимдан баеннома тузиб олгансиз?, кора рангли эркаклар шимини махкум М.Юсупжановдан баеннома тузиб олганмисиз?» -деган саволларига «мен эркаклар атирини ва кора рангли шимни хеч кимдан баеннома тузиб олмаганман, факат атир ва шим тугрисида эшитганман» деб жавоб берган. Демак, жиноят иши материалларида келтирилган бу курсатмаларни далил билан исботлашнинг умуман имкони йуклиги куриниб турипти. Далилий ашелар булмасдан туриб, мени пора олиш жиноятида айблаб булмайди.

10).Менинг айбим булса, ушбу суд мажлиси жараенида уз тасдигини топган булса, у холда хукмда суд томонидан УзР Олий Мажлиси Сенатининг УзР конститутциясининг кабул килинганлигининг 20 йиллиги муносабати билан 2012 йилнинг 5 декабридаги Амнистия актини кулламаганлининг узи конуний манфаатларимни бузганлигини курсатмокда.

11).Юкорида баен этилганларни ва суд хукми УзР ЖПКнинг 484-моддасининг 1 кисми 1-банди, яъни «суд терговонинг тулик эмаслиги еки бир еклама олиб борилганлиги», 2- банди «хукмда баен килинган суд хулосалари ишнинг хакикий холатларига мувофик келмаслиги» курсатиб утилган талаблар доирасини инобатга олмасдан чикарилганлигини ва мазкур моддалар билан жиноят иши нотугри кузгатилганлиги учун, жиноят ишини иш юритувдан тугатишингизни ва оклов хукми чикаришингизни сурайман.

«___»_________________2013 йил __________________

Проверьте корректность заполняемых полей!
Вы можете добавить свой комментарий к этой жалобе. Пожалуйста, Проверьте
правописание перед публикацией комментария !